Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан суҳбатлашди

Oбуна бўлиш
Президентлар орасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида Ўзбекистон президентининг давлат ташрифи чоғида имзоланган шартномалар амалга ошириш жараёни ва яқин келажакдаги қўшма тадбирлар муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 2 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов орасида 1-май куни телефон суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Суҳбат давомида шу йил 6-7-март кунлари шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилинди.

Амударё орқали ўтган янги кўприк - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Амударё орқали ўтган кўприкни очишди

Президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникатсия ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича алоқалар изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Туркманистон орасида агросаноат комплекси, темир йўл тизимини таъмирлаш ва модернизация қилиш соҳалардаги савдо шартномалари ва қўшма кооперация лойиҳалари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, президентлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва яқин истиқболдаги қўшма тадбирлар ҳақида  келишиб олишди.

Суҳбат самимий, дўстона, ўзаро англашув, ҳурмат ва яқин қўшничилик руҳида ўтди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0