Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари Амударё орқали ўтган кўприкни очишди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов рамзий тасмани қирқиб Амударё орқали ўтган Туркманобод - Фороб автомобиль кўпригини очишди

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари икки мамлакатни бирлаштирувчи автомобиль кўприги очилиш маросимида иштирок этишди, деб хабар беради "Турменистан бугун" агентлиги.

Қора денгиз - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон Ўзбекистон билан Қора денгизга чиқишга тайёрлигини билдирди

Кўприкнинг тўрт бўлакли ҳаракатланиш қисмининг эни 21,5 метрни ташкил этади. Кўприкнинг ҳар икки томонида эни 1,5 метрли пиёдалар йўлаклари жойлашган. Кўприкка замонавий матакрил полимер қопламаси ётқизилган бўлиб, бу қоплама мустаҳкам, узоқ муддат хизмат қилувчи, ультрабинафша нурларига чидамли, шу билан бирган асфальтбетонга нисбатан енгил ҳисобланади.

Автомобиль кўпригига нафақат Туркманободдан, балки Сардоробод туманидаги янги автомагистрал орқали ҳам келиш мумкин. Бу йўл орқали кўптоннали юк машиналари маъмурий марказга кирмасдан, шаҳар кўчаларидаги ҳаракатга халал бермасдан тўғри Туркманобод-Фороб автомобиль кўпригига йўл олиши мумкин.

Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Шавкат Мирзиёевлар кўприклардаги транспортлар қатнови ҳаракатини кузатдилар. Икки давлатни боғловчи темир йўл кўприги орқали Ўзбекистондан поезд йўлга чиққан бўлса, иккинчи кўприкдан туркман карбамиди, текстили ва бошқа маҳсулотлари ортилган юк машиналари Ўзбекистон томон йўл олди.

Янгиликлар лентаси
0