Шавкат Мирзиёев Сирдарёда янги лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев во время визита в Чиланзарский район Ташкента
Шавкат Мирзиёев во время визита в Чиланзарский район Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев яратиладиган иш ўринларига коллеж битирувчиларини кенг жалб қилиш кераклигини алоҳида қайд этди

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик. Мамлакат раҳбари вилоятга ташрифи давомида Гулистон шаҳридаги "Sirdaryo Best Fashion" корхонасида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече со специалистами сферы здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга сафари бошланди

Жорий йил март ойида фойдаланишга топширилган мазкур корхонада 500 га яқин одам иш билан таъминланган. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари тўлиқ экспорт қилинмоқда.

Ўзбекистон президенти корхона фаолияти билан танишди.

Замонавий ва энергиятежамкор технологик ускуналар билан жиҳозланган корхона бугун нафақат вилоятда, балки мамлакат миқёсида ҳам ўз ўрнига эга.

Президентга 2017-2018 йилларда вилоятда енгил саноат соҳасини ривожлантириш бўйича манзилли дастур ҳақида маълумот берилди. Дастурда болалар спорт кийимлари, трикотаж ва момиқ матолар, тайёр газлама, ип-калава ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сардоба сув омбори халқ учун қўшимча даромад манбаи эканлигини айтди

Корхоналар 72 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, уларда 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Шавкат Мирзиёевга вилоятда ташкил этилаётган фармацевтика ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар лойиҳалари ҳақида ҳам сўзлаб берилди.

Янги ташкил этиладиган корхоналарда ишлаб чиқариладиган фармацевтика ва тиббиёт буюмлари импорт қилинаётган маҳсулотлар ўрнини босади.

Шавкат Мирзиёев яратиладиган иш ўринларига коллеж битирувчиларини кенг жалб қилиш кераклигини алоҳида қайд этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0