TOШКЕНТ, 17 май — Sputnik.Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти бўйлаб уюштирилаётган ташрифи давомида ҳудуднинг ижтимоий иқтисодий ривожланиши, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган яратувчанлик фаолияти билан танишишни режалаштирилган. Бу ҳақида Ҳукумат портали хабар бермоқда.
Бугунги кунда Сирдарё вилояти иқтисодиёти илдам қадамлар билан ривожланиб бормоқда. 2017 йилнинг биринчи кварталида вилоятнинг ялпи маҳсулоти ҳажми 5,8 % га ўсди. Ушбу ўсиш саноат, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар ҳисобидан амалга оширилди.
"Жиззах" эркин иқтисодий зонасининг Сирдарёдаги филиали таркибида фаолият юритаётган "Бек" саноат уюшмаси, "Гулистон медтехника" ва "Сирдарё мега люкс" қўшма корхоналари вилоят иқтисодида муҳим ўрин тутиб келмоқда.
Табиий шароит қийин бўлишига қарамасдан Сирдарё деҳқонлари пахта, буғдой, мева-сабзавотлар ва полиз экинларидан яхши ҳосил олишмоқда.