Самарқандга келган туристлар энг машҳур ўзбек фильмларини томоша қиладилар

© uzbektourism.uzСамарқанд
Самарқанд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017-йилнинг иккинчи ярмидан мазкур амалий тажрибани республиканинг бошқа туристик ҳудудларида ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Сайёҳларга бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиш қилинади, деб хабар қилди "Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот-хизмати.

Хазонрезги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек кинолари жаҳоннинг энг яхши фильмлари рейтингида биринчи ўринни олди
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Маданият вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрига ташриф буюрувчи юрт фуқаролари ҳамда чет эллик сайёҳлар учун Ўзбекистоннинг бой маданий меъроси, анъаналари, фолклори, тарихий шахслари ва обидалари ҳамда мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни акс эттирувчи турли ҳужжатли фильмлар, шунингдек, "Олтин фонд"га киритилган тарихий фильмлар ва халқаро кинофестивалларда муваффақиятли қатнашган миллий бадиий фильмларнинг ўзбек ва рус тилларида (инглиз тилида субтитрлар билан) махсус намойиши йўлга қўйилмоқда, дейилган хабарда.

© O‘zbekkinoДокументальные и художественные фильмы "Узбеккино"
Документальные и художественные фильмы Узбеккино - Sputnik Ўзбекистон
Документальные и художественные фильмы "Узбеккино"

Бу мақсадда юқоридаги мазвуларда турли йилларда суратга олинган бадиий ва ҳужжатли филмлар рўйхати шакллантирилиб, "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг экспертлари томонидан саралаб олингани таъкидланган.

"Ўзбеккино"даги қатор масъул раҳбарларга жиддий интизомий чоралар кўрилди
Фильмлар шаҳардаги "Шарқ Юлдузи" кинотеатри (Навоий кўчаси, 40-уй); Самарқанд шаҳар тарихи Афросиёб музейи (Тошкент йўли кўчаси, 7-уй) ҳамда вилоят Ўлкашунослик музейи (Жомий кўчаси, 56-уй)да намойиш қилинади.

Ҳозирги кунда "Шарқ Юлдузи" кинотеатри намойишларга тайёр ҳолга келтирилди, қолган объектларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, деб қўшимча қилинган хабарда.

Қайд этилишича, 2017-йилнинг иккинчи ярмидан мазкур амалий тажрибани республиканинг бошқа туристик ҳудудларида ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0