"Ўзбеккино"даги қатор масъул раҳбарларга жиддий интизомий чоралар кўрилди

Oбуна бўлиш
"Ўзбеккино" миллий агентлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. 1 май куни "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг 2017-йил 1-чоракдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди агентлик матбуот-хизмати.

Агентлик Бош директори Отабек Мусаев раислигида ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, тизимдаги корхона-ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлари қатнашишди.

Ялмоғиз кампирнинг сеҳрли уйи - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбеккино" илк тўлиқметражли мультфильмни суратга олмоқда
Қайд этилишича, йиғилишда, аввало, Ўзбекистон Республикаси президентининг муаммо ва камчиликларни агентлик тизимида кечиктирмасдан ва тезкор бартараф этиш, ижро интизомига сўзсиз риоя қилиш борасидаги вазифалар белгилаб олинган.

Ўз лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан қараган, ижро интизомига риоя қилиш борасида камчиликларга мунтазам йўл қўйган, жойларда давлат фильмларининг тарғиботини амалга ошириш, аҳолига кинонамойишларни ташкил қилиш ишларига сидқидилган ёндашмаган бир қатор масъул раҳбарларга нисбатан жиддий интизомий чоралар кўрилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда кинематография санъатини ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар кўриш, ишлаб чиқарилаётган фильмларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш, жойларда кинонамойишларни ташкил қилиш, "Ўзбекфилм" АЖ ва "Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси" МЧЖнинг бино-иншоотларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш каби устувор вазифалар келишиб олинган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0