TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Хитойда бўлиб ўтган "Бир камар — бир йўл" форумида Россия президенти нутқ сўзлали ва дунёдаги вазият, шу кунларда 150 мамлакатлардаги компьютер фойдаланувчиларига уюштирилган киберҳужумлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар қилди РИА Новости.
Хитой билан ҳамкорлик
Россия президенти Владимир Путин қатор экспертлар томонидан билдирилаётган "Хитой Россия иқтисодиётини ютиб юбориши мумкин", деган ҳадикларга изоҳ бериб ўтди.
"Биз барча қарорларни ҳамкорликда қабул қиламиз ва бизга фақатгина фойда келтирадиган таклифларни маъқуллаймиз", — дея қайд этган Россия раҳбари.
Путинга кўра, Москва Пекин билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
"Биз космос бўйича ҳамкорлиқ қиляпмиз, бу муваффақиятли кечмоқда ва биз бу ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз. Айни вақтда Хитойга ракета двигателларини етказиб бериш масаласи кун муҳокама қилинмоқда", — деб қайд этди Путин.
Дунёдаги аҳвол
Жаҳон иқтисодиёти келажаги ва дунёдаги вазият ҳақида тўхталар экан, Путин АҚШ ички сиёсатидаги кураш хавфига тўхталган.
Владимир Путин шунингдек, якшанба куни навбатдаги ракета синовини амалга оширган КХДР атрофидаги вазиятга ҳам изоҳ берган.
"Ҳар қандай ҳолатда ядро ва ракета синовларини номақбул деб ҳисоблаймиз. Корея халқ демократик республикаси билан мулоқотга қайтиш лозим, уни қўрқитишни бас қилиб, муаммони тинчлик йўли билан ҳал этиш чораларини излаш керак. Бунинг иложи борми ёки йўқ? Мен иложи бор, деб ҳисоблайман", — деган Путин.
"Бир неча йил олдин Пхеньян ўз ядро дастурини тўхтатгани ҳақида баёнот қилган эди, "аммо, афсуски, ушбу музокараларда қатнашган иштирокчиларнинг сабри етмади".
"Менинг фикримча, бу мулоқотга қайтиш лозим", — деб таъкидлаган Путин.
Киберҳужумлар ҳақида
Россия президенти 12 май куни дунёнинг 150 давлатида компьютер фойдаланувчиларига амалга оширилган киберҳужумлардан ташвишдалигини билдирган.
Путиннинг сўзларига кўра, тарқатилаётган вирус Россияга жиддий зарар етказмаган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.