TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. АҚШнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан Хитой Ташқи ишлар вазирлигига дипломатик нотаси юборилди. Қайд этилишича, 14-15 май кунлари Пекинда бўлиб ўтаётган "Бир камар — бир йўл" форумида Шимолий Кореянинг ҳам иштирок этаётгани Қўшма Штатлар норозилигига сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Манбаларнинг таъкидлашларича, шимолий кореяликларга таклиф қилинган роль катта аҳамиятга эга, деб топиладиган бўлса, айрим Ғарб мамлакатлари КХДР вакиллари қатнашадиган учрашувларга бормасликлари ҳам мумкин.
Илгарироқ ХХР ташқи сиёсат маҳкамаси Шимолий Корея таклифни қабул қилгани ва ушбу форумга ўз вакилларини юбориши ҳақида хабар қилган эди. ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, Шимолий Корея делегациясига КХДР ТИВ раҳбари Ким Ен Чже раҳбарлик қилиши мумкин. Пхеньян делегациялари иштирок этадиган тадбирларнинг аниқ дастури ҳозирча кўрсатилмаган.
АҚШ Давлат департаменти ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги америкалик дипломатлар нотаси ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ беришганича йўқ.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.