ТОШКЕНТ, 14 мая — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Пекинда бўлиб ўтган қисқа учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг кундалик ҳолати ҳақида фикр алмашишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Айни дамда Россия ва Ўзбекистон президентлари Хитойда бўлиб ўтаётган “Битта белбоғ – битта йўл” форумида иштирок этишмоқда.
Хитой ташаббуси билан таклиф қилинган ушбу форум халқаро ҳамкорликнинг янги кўринишлари ташкил қилиш ва ривожлантиришни ҳамда икки томонлама муносабатларнинг мавжуд бўлган механизмларини мустаҳкамлаш ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишни назарда тутган.
Ушбу форумда Ўзбекистоннинг иштирок этиши ўта муҳим аҳамиятга эга. Қадимий Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда ўта муҳим ўрин тутиб келган.