Видеокамералар туфайли Тошкент йўлларида қурбонлар сони икки марта қисқарди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишВидеокузатув камераси
Видеокузатув камераси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, йўлларда махсус фото ва видео кузатув камералари ўрнатилиши ҳаракат хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Кўпчилик ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқариш жараёнида интизомли ва эҳтиёткор бўлиб қолишди

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Тошкент шаҳрида Йўл транспорт ҳодисаларни махсус фото ва видео кузатув тизими жорий этилиши натижасида йўл транспорт ҳодисалари 2 баробар қисқарди, деб хабар қилди "Подробно" нашри.

Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Жарима тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобили жарима майдончасига жўнатилади
Хусусан, 2017 йил 15 мартдан то бугунги кунга қадар 176 та йўл транспорт ҳодисада 22 киши халок бўлган ва 206 киши турли даражадаги жароҳатлар олишган. 2016 йилнинг шу давр мобайнида 256 та йўл транспорт ҳодисалари қайд этилган бўлиб, бунинг оқибатида 42 киши ҳалок бўлди ва 295 киши жароҳатланди.

Хабарда қайд этилишича, видео кузатув тизими жами 98 307 та қоидабузарликларни қайд этган. Шулардан 53 116 та светофор қизил чироққа ўтиш ҳолатлари, 45 191 та тезликни ошириш ҳолатлари ташкил этади.

Тез орада Самарқанд шаҳрида ҳам йўл транспорт ходисалаларини махсус фото ва видео қайд этиш тизими ишга туширилади. Ҳозирги кунда шаҳарда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда энг қоидабузар ҳайдовчи 9,4 млн сўм жаримага тортилди
Сал аввал "Тошкент" телеканалида Poytaxt-Vaziyat телекўрсатувида 3 та энг ашадий йўл ҳаракати қоидабузарликлар намойиш этилган эди. Ушбу кўрсатувда энг юқори ўринни ВАЗ-2103 русумли давлат рақами 10J506FA транспорт воситаси ҳайдовчиси эгаллади. У 32 маротаба чорраҳаларда сфетофорда қизил чироққа ҳарақатланиб, натижада жами 9 млн. 435 минг сўм жарима тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 та чорраҳасида йўл транспорт ходисаларни махсус фото ва видео кузатув тизими ишга туширилган бўлиб, жами 883 та кузатув видеокамералари ўрнатилди. Ҳозирги кунда ушбу тизимда Йўл ҳаракати қоидаларининг 2 турдаги бузилишини автоматик қайд этиш функцияси мавжуд. Булар – автотранспорт ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириши ва сфетофорнинг тақиқловчи белгисида ўтиш.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0