TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. 16 май кунидан бошлаб қоидабузарлик бўйича жарима тўламаган ҳайдовчиларнинг автомобиллари жарима майдончаларига жўнатилади, деб хабар бермоқда uz24.uz Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига асосланиб.
Хабарда билдирилишича, ушбу чора фақат шаҳар чорраҳаларидаги видеокузатув камералари томонидан қайд этилган қоида бузилишларига нисбатан қўлланилади.
Қоидабузарлик содир этган автомобиль эгасига жаримани тўлаши учун 2 ой муҳлат берилади. Ушбу муддат ичида жаримани тўламаган ёки жаримага норозилик билдирмаган ҳайдовчининг автомобили ИИББ ЙҲХБ томонидан жарима майдончасига юборилади ва жаримани ундириш бўйича амалий чора кўрилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.