Тошкентда энг қоидабузар ҳайдовчи 9,4 млн сўм жаримага тортилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКомплекс автофиксации нарушений ПДД
Комплекс автофиксации нарушений ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент телеканалининг" Пойтахт-Вазият" дастурида камералар қайд этган энг кўп қоидабузарликка йўл қўйган 3 нафар ҳайдовчи ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Унга кўра, энг кўп қоидабузарлик "ВАЗ 2103" русумли давлат рақами 10 J 506 FA бўлган автомобиль ҳайдовчиси томонидан содир этилган. У 32 марта светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатлангани учун унга солинган жарима миқдори 9 435 825 сўмни ташкил этган.

"Тошшаҳартрансхизмат" таркибидаги корхоналар 15 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади

Иккинчи ўрин "Спарк" русумли давлат рақами 01 T 885 TA бўлган автомобиль ҳайдовчисига тегишли. У 21 марта қоида бузгани учун унга нисбатан жарималар миқдори 7 039 425 сўмни ташкил этади.

Учинчи ўринда "ВАЗ 2107" русумли давлат рақами 01 J278 HA бўлган автомобиль ҳайдовчиси қайд этилган. У 15 мартдан буён 20 марта чорраҳалардаги камералар эътиборига тушган. Бу ҳайдовчига 3 145 275 сўм жарима солинади.

2017 йилнинг 15 мартидан бошлаб Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи 883та камера ишга тушган. Ҳозирда бу камералар светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхтамасдан ўтиб кетиш ва тезликни ошириш каби қоидабузарликларни қайд этади.

Янгиликлар лентаси
0