2017 йилда Тошкент валюта қора бозорларидан 500 минг $ мусодара қилинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йил бошидан буён 177та ноқонуний валюта савдоси ҳолати аниқланди, 31та жиноят иши қўзғатилди, қолган ҳолатларда қонунбузарлар жарима тўлашди

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Тошкентда 2017 йил бошидан буён умумий қиймати 500 минг доллардан ортиқ хориж валютаси ноқонуний айланмадан олиб қўйилди, деб маълум қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти.

Доллар - Sputnik Ўзбекистон
Ургутда бир гуруҳ валютафурушлар қўлга олинди

"2017 йил бошидан буён департамент ходимлари томонидан 364,57 минг АҚШ доллари, 11,746 минг евро, 663,4 минг Россия рубли, 227,488 минг қозоқ тангаси ҳамда 1,299 миллиард сўмга тенг бошқа хорижий валюталар мусодара қилинди. Мусодара қилинган пулларнинг умумий қиймати 500 минг АҚШ долларидан ошади", — деб хабар қилди Бош прокуратура вакили.

Департамент маълумотига кўра, йил бошидан буён 177та ноқонуний хорижий валюта сотиш ҳолати қайд этилган. 31 ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган, 146та ҳолатда маъмурий жазо чоралари кўрилган.

Республика қонунчилигига мувофиқ, валюта қийматларига ноқонуний эгалик қилиш ёки уларни фуқаролар томонидан сотиш қонунан жазоланади – энг кам иш ҳақининг беш бараваригача (МБ курси бўйича 200 доллар атрофида) жаримадан тортиб уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган, деб ёзади РИА Новости.

Мужчина считает деньги - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура валютачиларни ёппасига текширди

Ўзбекистонда 2013 йил 1 январдан аҳолига эркин конвертациядаги валютани нақд кўринишда сотиш тақиқланган. Жисмоний шахслар хорижий валюта сотиб олиш учун республика тижорат банкларида халқаро Visa ёки MasterCard Exchange тизимларида махсус конверсион пластик карталарни олишлари лозим.

Ўзбекистонда ҳозирда хорижий валютани алмаштиришнинг бир нечта курслари мавжуд. Ўзбекистон Марказий банки белгилаган расмий курс бўйича бир доллар 3734,91 сўмга тенг. Шунингдек, бир доллар 10 минг сўм атрофида белгиланган биржа клиринг курси ҳам мавжуд. Ундан товар импорт қилувчилар фойдаланишади. Қора бозор курси 8 минг сўм атрофида бўлиб, ундан аҳоли ва хусусий бизнес фойдаланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0