Ургутда бир гуруҳ валютафурушлар қўлга олинди

© Sputnik / NewsTeamДоллар
Доллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари Ургут туманида тезкор операция ўтказиб, бир гуруҳ валютафурушларни қўлга олдилар

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида бир гуруҳ ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётган шахслар аниқланиб, ушланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Мужчина считает деньги - Sputnik Ўзбекистон
Прокуратура валютачиларни ёппасига текширди
"Гуруҳ аъзолари бўлган 1957 йилда туғилган Қ.Р, 1984 йилда туғилган Ў.Р ва 1988 йилда туғилган Ф.Р лар ўз жиноий фаолиятларини Ургут туманининг "Янги кийим кечак" бозори атрофида олиб борган. Лекин уларнинг "Камангарон" қишлоғида ноқонуний валюта айирбошлаш учун қилган ҳаракатлари сўнгиси бўлиб қоладиган бўлди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, улар Самарқанд туманида яшовчи фуқарога Ласетти русумли давлат белгиси бўлмаган автомашина салонида 16 минг 500 АҚШ долларини 130 миллион 350 минг сўмга ноқонуний айирбошлаб беришаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0