ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Тошкентда прокуратура органлари валюта олди-соттиси билан ноқонуний шуғулланаётган кишиларга қарши махсус операция ўтказди, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашри.
Бироз олдин, чет эл ОАВларида, Тошкентда ўтказилган махсус операциялар натижасида ўнлаб валютачилар қўлга олинганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда, журналистларнинг "Шу ростми?", — деган саволга, шаҳар ИИББ раҳбарияти прокуратура ходимлари ҳақиқатдан ҳам ноқонуний валюта операциялари билан шуғулланаётган кишиларни текширганини ва ушбу операция натижалари яқин кунлар ичида хабар қилинишини айтишди.
Бир неча кун олдин Sputnik Ўзбекистонда қора бозорда, номаълум сабабларга кўра валюта курси кескин ошиб кетганини хабар берган эди.