“Битта белбоғ – битта йўл” форуми қандай мақсадни кўзлаган?

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишКараван идущий через пустыню
Караван идущий через пустыню - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу форум Хитой ташаббуси билан 2013 йилда эълон қилинган "Ипак йўли иқтисодий камари" ҳамкорлик стратегияси доирасида ташкил қилинган бўлиб, унинг асосий вазифаси ўтган давр мобайнида эришилган натижаларни қайд қилиш ҳамда келажакка назарни шакллантиришдир.

ТОШКЕНТ, 12 май – Sputnik. 14 май куни дунёнинг 110 мамлакати вакиллари вакиллари Пекинга “Битта белбоғ – битта йўл” форумида иштирок этиш учун етиб келишади.

Ўзбекистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишида қатнашади

“Битта белбоғ – битта йўл” иқтисодий форуми аҳамият жиҳатидан 1958 йилда бошланган Европа Иттифоқини ташкил қилиш ташаббуси билан баробардир. Бундай улкан масштабда ўзаро алоқалар ўрнатиш ташаббуси ҳали дунёда бўлмаган”, — дейди Хитой халқаро муносабатлар институти директори Ван Ивэй.

Унинг фикрига кўра, ушбу форум бутун дунё иқтисодининг бир неча йиллик тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Ташаббус

“Ипак йўли иқтисодий камари” ҳамда “ХХI аср Денгиз Ипак йўли” глобал лойиҳалари Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин томонидан дастлаб 2013 йилда таклиф қилинган эди.

“Биз бир-биримизнинг қўлимизни маҳкам тутиб замон чақириқларни кутиб олишимиз керак. Тарихни довюраклар яратади. Келинглар ўзаро ишончни мустаҳкамлайлик, ёрқин келажак сари биргаликда қадам ташлайлик”, — деган эди ХХР раиси Си Цзиньпин ўшанда.

Хитой ҳукуматининг ушбу ташаббуси, дунёда глобал молиявий-иқтисодий кризис содир бўган вақтда, жаҳон ҳамжамиятини ўзаро интеграция қилиш ва иқтисодий ривожланишнинг янги услубларини топиш мақсадида таклиф қилинган эди.

Бу йилги форум олдида турган асосий мақсадлардан бири, бу дунё ҳамжамиятига Хитой томонидан таклиф қилинган ушбу ташаббусда нафақат Хитойнинг, балким дунёнинг ўнлаб мамлакатлари  турли даражада иштирок этаётганини кўрсатишдир.

“Ипак йўли иқтисодий белбоғи” – ўзи нима

Хитой дунёнинг етакчи мамлакати сифатида, ушбу умуминсоний ривожланиш дастури учун, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, катта маблағ ажратишни ваъда берган эди.

Пэншэн Ўзбекистон - Хитой индустриал парки - Sputnik Ўзбекистон
"Пэншэн" Ўзбекистон – Хитой индустриал паркидан фотолавҳа

“Битта белбоғ – битта йўл” ташаббуси, иқтисодий ресурслар тартибли ва эркин ҳаракат қилишини таъминлаш, уларни самаралироқ тақсимлаш, бозор интеграциясини чуқурлаштириш, “белбоғ” бўйлаб жойлашган мамлакатлар иқтисодий сиёсатини ўзаро мувофиқлаштириш, ҳудудий ҳамкорликни кенгайтириш, чуқурлаштириш ва унинг ҳаммани қамраб олган, очиқ шаклини ташкил этишдир. Бунинг натижасида барча ҳамкорларда барқарор ривожланишга имкон пайдо бўлади.

Буюк транспорт коридорлари

“Ипак йўли иқтисодий камари” ташаббуси доирасида бутун Евроосиё қитъасини кесиб ўтган учта транспорт коридори ташкил қилиш кўзда тутилган:

Шимолий: Хитой – Ўрта Осиё —  Россия – Европа.
Марказий: Хитой – Ўрта Осиё, Ғарбий Осиё – Форс кўрфази ва Ўрта ер денгизи.
Жанубий: Хитой – Жануби-Шарқий Осиё – жанубий Осиё – Ҳинд океани

Хоргос - Евроосиё Иттифоқининг савдо дарвозаси - Sputnik Ўзбекистон
Хоргос - Евроосиё Иттифоқининг савдо дарвозаси

Ундан ташқари, лойиҳа доирасида икки йўналишдан иборат “Денгиз Ипак йўли” ташкил қилинади. Денгиз Ипак йўли ҳам икки йўналишдан иборат бўлади.

Биринчиси — Хитой қирғоқларидан  Жанубий Хитой денгизи орқали Жанубий Тинч Океани ҳудудига чиқиш. Иккинчиси —   Хитой қирғоқларидан  Жанубий Хитой денгизи ва Ҳинд океани орқали Европа билан боғлаш ташаббуси.

Эълон қилинган яна бир улкан лойиҳа бу Москва ва Пекин орасида тезюрар поезд ҳаракатини йўлга қўйиш. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Хитойнинг дастлабки юк поезди Қозоғистон, Россия ва бутун Европани кесиб ўтиб Буюк Британияга етиб келган эди.

Пулини ким тўлайди

Ушбу глобал лойиҳани рўёбга чиқариш учун Хитой ташаббуси билан иккита йирик молия манбаи ташкил қилган эди. Улардан бири “Ипак йўли” фонди бўлиб унга Хитой ҳукумати томонидан 40 миллиард доллар маблағ ажратилган. Ушбу фонд ҳисобидан 2015 июнида Покистонда Карот ГЭСи қуриб битказилди.

Магистрал қурилишида йўл-қурилиш техникаси - Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Ўзбекистон миллий автомагистрали қурилишига 150 млн $ ажратди

Иккинчи йирик молия манбаи “Осиё Инфрақурилма Сармоялари банки”бўлиб, унинг таркибига 57 мамлакат сармоя киритган. Устав капитали 160 миллард доллар бўлган банкнинг  энг йирик сармоядорлари Хитой (26%) Ҳиндистон (7,5%) ва Россия (5,92 %)дир.

2013 —2016 йилларда Хитой корхоналари “Ипак йўли” бўлбоғи бўйлаб жойлашган мамлакатлар иқтисодига 60 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишган, 56 та эркин савдо ва саноат зоналари ташкил қилишган, ва 1000дан ортиқ қўшма корхоналар ташкил қилишган. Улар биргаликда 18000 иш ўринлари яратиб, 50 млрд долларлик маҳсулот ишлаб чиқаришган.

Масаланинг бошқа томони

Шу билан бир вақтда, айрим мамлакатлар ушбу ташаббусини Хитойн ўзинг геосиёсий таъсирини кучайтириш мақсадида амалга оширган дейишмоқда.

“Битта белбоғ – битта йўл” ташаббусини фақат Хитой лойиҳаси деб ҳисоблаш хато, чунки Хитой нима қилса ҳам у бошқа мамлакатлар корхоналари билан қилмоқда. Демак гап биргаликда ривожланиш ҳақида кетмоқда”, — дейди Том Миллер Gavekal Research компаниясининг таҳлилчиси.

Руководитель отдела Средней Азии Института стран СНГ Андрей Грозин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Хитой алоқалари ривожланиши - Россия манфаатларига зид эмас

“Бу ерда ҳеч қандай геоcиёсий йўналиш йўқ. Бу стратегия эмас. Дастлаб бу Хитой ва бир неча мамлакатларнинг икки тарафлама лойиҳалар сифатида кўринган эди, лекин айрим лойиҳаларда Хитой умуман иштирок этмаслиги мумкин. Бу мамлакатлар орасида глобал алоқалар ўрнатиш ташаббусидир. Хитой эса ушбу ғояни таклиф қилган мамлакат холос ”, — дейди Шанхайдаги Фудан университетининг халқаро изланишлар Институти декани, профессор Шэнь Динли.

“Хитой – глобаллашувни қўллаб-қувватлайди. Хитой турли ғоялар учун очиқ. Хитой нафақат ўз ғояларини олдинга сурмоқчи, балки у бошқалар фикрин ҳам эшитмоқчи. Гап мамлакатлар нафақат икки тарафлама балким кўп томонлама алоқалар ўрнатиши мумкинлиги ҳақида кетмоқда”, — дейди Хитой Савдо вазирлигининг Европа департаменти собиқ Бош директори Сунь Юнфу.

Кимлар келади

14-15 май кунлари бўлиб ўтаётган форумда дунёнинг 110 мамлакатидан 1200 нафар вакиллар иштирок этиши режалаштирилган. Форумда 29 мамлакатнинг олий раҳбарияти ташриф буюришади, жумладан Владимира Путин, Нурсултон Назарбоев, Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевни Пекинда тантанали кутиб олишди

АҚШ – янги маъмурияти ўз иқтисодига нисбатан ҳимоячилик сиёсатини ўтказаётганига қарамасдан ўз делегациясини ушбу форумга юборади.

Буюк Британия ва Германия ҳам ушбу форумга энг олий раҳбариятини бўлмасада, иқтисодиёт соҳасидан вакилларини юборади.

Шимолий Корея. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари томнидан Шимолий Кореяга нисбатан таъқиқлар қўйилган бўлишига қарамасдан, Хитой ушбу мамлакатни ҳам “Битта белбоғ – битта йўл” форумига таклиф қилган. Россия Шарқшунослик институти эксперти Александр Воронцовнинг фикрига кўра, бу билан Хитой Шимолий Кореяни тинчлик йўлига қайтишга ундамоқчи.

Форумни ХХР раиси Си Цзиньпин, Россия президенти Владимир Путин ҳамда БМТ бош котиби Антони Гутерришлар очиши эълон қилинган.

Очиқ манбаалардан олинган маълумотлар асосида.

Янгиликлар лентаси
0