Шавкат Мирзиёевни Пекинда тантанали кутиб олишди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиеев
Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Хитойда 11-13 май кунлари давлат ташрифи билан бўлиши, 14-15 май кунлари эса Пекинда бўлиб ўтадиган “Битта белбоғ – битта йўл” халқаро иқтисодий форумида иштирок этиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин таклифига биноан давлат ташрифи билан Пекинга етиб келди, деб хабар қилмоқда Хитой ахборот агентлиги.

Ўзбекистон президентининг Хитойга ташрифи беш кун давом этади. 11-13  май кунлари Ўзбекистон президентининг Хитойга давлат ташрифи  бўлиб ўтади. Ундан Сўнг Ўзбекистон делегацияси Пекинда бўлиб ўтадиган “Битта белбоғ – битта йўл” халқаро иқтисодий форумида иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат байроқлари билан безатилган Пекиндаги "Шоду" аэропортида фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон президентини ва унинг рафиқасини Хитой Халқ Республикасининг расмий шахслари кутиб олган.

Бу Ўзбекистон президентининг Хитойга биринчи давлат ташрифидир. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кетсян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Детсзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашуви режалаштирилган.

Вид на Гонконг - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифидан нималар кутилмоқда

Музокараларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилади. Томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида Хитойнинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашувлар режалаштирилган. Олий даражадаги музокаралар якуни бўйича Қўшма баёнот қабул қилиниши, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳукуматлараро битимлар ва ҳужжатлар имзоланиши мўлжалланган.
Шунингдек, ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида катта ҳажмдаги савдо-иқтисодий, инвеститсиявий ва молиявий шартнома ва битимлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0