TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон Гидрометерология хизмати маркази хабар беришича, Ўзбекистонга жазирама ҳаво шароити яқинлашиб келмоқда. Ҳафта охиридан келгуси ҳафта ўртасига қадар Ўзбекистонда об-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол тезлиги 7-12 м/с дан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даражадан 20-25 даражагача бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати кескин 33-40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Ҳаво ўзгариб туради, 14 майда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 15 майда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 С, кундузи 14-16 майда 25-30 даража, 17 майда 22-27 даража иссиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 14-15 майда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 майда 20-25 даража, 16-17 майда 17-22 даража, кундузи 14 майда 35-40 даража бўлади, 15-17 майда 27-32 даражагача пасаяди.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 14-15 майда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 майда 17-22 даража, кундузи 33-38 даража, 16-17 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Ҳаво ўзгариб туради, 14-15 майда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 майда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 14-15 майда 35-40 даража, 16-17 майда 28-33 даража бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 14-15 майда ёғингарчилик кутилмайди. 16 майда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгар-тириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 14-15 майда 32-37 даража бўлади, 16-17 майда 27-32 даражагача пасаяди.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 14-15 майда ёғингарчилик кутилмайди. 16-17 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-16 майда 10-15 даража, 17 майда 8-13 даража, кундузи 14-15 майда 22-27 даража, 16-17 майда 18-23 даража бўлади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.