Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутиляпти

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЁмғир
Ёмғир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
6-9 май кунлари Ўзбекистонда момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, 8-9 май кунлари эса ҳаво 35 даража исийди

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Синоптикларнинг хабар беришича, Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво иссиқ бўлади, аммо республика бўйлаб кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 6-7 май кунлари айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 8-май ёғингарчиликсиз кечади. 9-май куни айрим туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси 12-17 даражани ташкил қилади, 6-7-май кунлари кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади, 8-9-май кунлари 30-35 даражагача исийди.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 6-7 май кунлари айрим жойларга ёмғир ёғиши кутилмоқда. 8-май куни кечаси ва эрталаб айрим туманларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, кундузи ёғингарчиликсиз кечади. 9-май куни айрим туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража атрофида бўлади. Кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 6-7-май кунлари айрим жойларга ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши кутлмоқда. 8 май куни ёғингарчиликсиз кечади. 9 май куни айрим туманларда ёмғир ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 13-18, 6-7-май кунлари кундузи — 27-33, 8-9-май кунлари 30-35 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 6-7 май кунлари айрим жойларга ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 8-май куни кечаси ва эрталаб айрим туманларда ёмғир, момақалдироқ бўлиши, кундузи эса ёғингарчиликсиз кечиши кутилмоқда. 6 ва 9-май кунлари кундузи 27-32, 7-8-май кунлари 23-28 даража иссиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, 5-7 май кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи кузатилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0