Истанбул прокуратураси Машарипов ва унинг хотини учун 2397 йил қамоқ жазосини сўради

© AA/ Истанбул террорчиси Абдулгадир Машарипов
Истанбул террорчиси Абдулгадир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил оқшомида Истанбулдаги Reina тунги клубига уюштирилган ва 39 киши ўлимига сабаб бўлган қуролли ҳужум билан боғлиқ тергов ишлари ўз якунига етди. Бу ишда 57 киши иштирок этмоқда, шулардан 51 нафари, жумладан Абдулқодир Машарипов ҳибсда сақланмоқда

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Истанбул прокуратураси янги йил оқшомида Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган Абдулқодир Машариповга 40 маротаба умрбод қамоқ жазоси ва 2397 йил озодликдан маҳрум этишни сўраган, деб хабар қилди "Подробно" нашри.

Машарипов конституцион тузумни йўқ қилишга ҳаракат қилиш, террорчилик ҳаракатини содир этиш, кўплаб одамларни ўлдириш ҳамда қуролни ноқонуний сақлаш бўйича айбланмоқда.

Абдулгадир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Истанбуллик террорчи ўзига ўлим жазоси сўради
Ҳозирги кунда 57 нафар гумонланувчи шахслар ушбу жиноят ишида иштирок этмоқда, шулардан 51 нафари ҳибсда сақланмоқда.

Машариповнинг турмуш ўртоғи Зарина Нуруллаева ҳам гумонланувчи тариқасида қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан 40 маротаба умрбод қамоқ жазоси чоралари ҳамда одам ўлдириш айби бўйича 2003 йил қамоқ жазоси берилиши сўралган.

Эслатиб ўтамиз, янги йил кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубида террорчи томонидан қуролли ҳужум амалга оширилган. Бунинг натижасида 39 киши ҳалок бўлган ва 69 одам жароҳатланган.

Абдулқодир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Истанбуллик террорчи ўз қилмишидан пушаймон эмас
Гувоҳлик бериш жараёнида Машарипов аввал Истанбул Тақсим майдонида терактини амалга ошириш режалаштирганлигини тан олган. Лекин ушбу майдонда полициячилар кўп бўлганлиги ва хавфсизлик чоралар кучайтирилганлиги сабабли Reina тунги клубига хужум қилишга қарор қилади. Бунинг оқибатида 40 киши отиб ташланган ва 70 одам яраланган.

Машарипов бир неча хафтадан сўнг Истанбулнинг Исёнюрт кварталида қўлга олинган. Қўлга олиш жараёнида у истиқомат қилган хонадонда 2 та тўппонча, 197 минг доллар пул маблағи, дрон учиш ускунаси ва SIM-карталар аниқланган. Туркия ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ушбу пул маблағи Истанбулда амалга оширилган террорчилик ҳаракати учун Машариповга берилган деб гумон қилинмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0