Истанбуллик террорчи ўзига ўлим жазоси сўради

© REUTERS / STRINGERАбдулгадир Машарипов
Абдулгадир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги йил кечаси Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов суддан ўзига ўлим жазоси берилишини сўради

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Истанбулдаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов суддан ўзига ўлим жазоси берилишини сўради, деб хабар қилмоқда Спутник Туркия.

Абдулқодир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Машарипов Ўзбекистонни 6 йил аввал тарк этган
Нашрга кўра, Машарипов Истанбулда теракт уюштириш топшириғини аввал бирор марта учрашмаган Абу Жиҳод исмли шахсдан олганини тан олган. Мана шу шахс курьер орқали Машарипов яшайдиган хонадонга олтита ўқдони ўқ тўла автомат ва учта гранатани етказиб берган. "Мен "Ислом давлати" уюшмаси аъзосиман, менинг мақсадим насронийларни ўлдириш эди. Абу Жиҳод улар Тақсим майдонида тўпланишади деб айтди", — деган Машарипов.

Аммо 31 декабр куни Тақсимда полициячилар сони кўп бўлгани учун Машарипов Абу Жиҳод билан келишган ҳолда ҳужум режасини ўзгартиради ва бу сафар Reina тунги клубига қарор қилишади.

"Мен одамларга қарата ўт очдим, кейин иккита гранатани улоқтирдим. Яна битта гранатани бошим узра ушлаган ҳолда портлатдим, аммо у шовқин кўтарувчи бўлиб чиқди ва шу боис мен ўлмадим. Мени ўлим жазосига ҳукм қилишса яхши бўларди, чунки мен клубга ўлиш учун борган эдим", — деган Машарипов. Аммо Туркияда ўлим жазоси бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 34 яшар Абдулқодир Машарипов 1 январга ўтар кечаси Reina тунги клубига қуролли ҳужум қилиб, 39 кишини отиб ташлаган ва яна 69 одамни яралаган эди.

Янгиликлар лентаси
0