ОАВ: Истанбуллик террорчи ўз қилмишидан пушаймон эмас

© AA/ Абдулқодир Машарипов
Абдулқодир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истанбулдаги тунги клубга қуролли ҳужумни амалга оширган ўзбекистонлик Машарипов терговчиларга "Мен такрор шундай қилган бўлардим", деб айтган

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Истанбулдаги тунги клубга ҳужум уюштирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов амалга оширган ишидан пушаймон эмаслигини билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Туркиянинг Hurriyet газетасига таянган ҳолда.

Абдулқодир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Машарипов: Менга Тақсим майдонида ҳужум уюштириш буюрилганди
Туркиядаги Reina тунги клубига Янги йил оқшоми куни ҳужум уюштирилган. Калашников автомати билан қуролланган террорчи клубдаги одамларга қарата ўт очган. Туркия ИИВ маълумотига кўра, ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 нафари жароҳатланган.

Сешанба куни Туркия ҳукумати террорчининг қўлга олингани ҳақида хабарни эълон қилган эди.

Hurriyet газетасида келтирилган иқтибосга кўра, Машарипов "Мен бу ишни яна амалга оширган бўлардим", деб айтган.

Террорчи тунги клубга ҳужум уюштириш ҳақидаги буйруқни Суриянинг Ракки шаҳридаги "амири"дан смартфон орқали олганлигини айтган.

Нашр хабарига кўра, Машарипов шериклари қўлида бўлган тўрт яшар ўғлини топишга ёрдам беришса, Туркия ҳукуматига "ИД" билан алоқалари ҳақида кўпроқ маълумот айтишга тайёрлигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0