ТОШКЕНТ, 10 май- Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2016 йилдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2-4 май кунлари Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида қўмондонлик штаб ўқув машқлари ўтказилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
ФВВ матбуот хизмати таъкидига кўра, қўмондонлик штаб ўқув машқларининг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:
— туман алоқа ва марказлаштирилган хабар бериш тизимини ишончли ва барқарор ишлашини амалда текшириш;
— туман фавқулодда вазиятларни олидини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг қуйи тизимининг бошқарув органлари, куч ва воситаларининг фавқулотдда вазиятлар содир бўлганда хизмат вазифаларини бажариш даражасини аниқлаш;
— туман фавқулодда вазиятларни олидини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими функуционал ва ҳудудий қуйи тизимлари бошқарув органлари фаолиятини ҳамда куч ва воситаларининг шайлигини тамокиллаштириш, аҳолини юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш;
— фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудуддан жабрланган аҳолини эвакуация қилиш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, авария-қутқарув ишларини олиб боришда моддий-техника таъминоти масалаларини ҳал этиш;
— юзага келиши мумкин бўлган табий ва техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда фавқулодда вазиятларни олидини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш ҳамда мувофиқлаштириш.
"Қўмондонлик штаб ўқув машқида 2896 нафардан ортиқ туман фавқулодда вазиятлар хизматлари шахсий таркиб ходимлари, ишчилар ҳамда ўқувчилар иштирок этди. Шу билан бирга, 215 та авария-қутқарув техникаси ва асбоб-анжомлар жалб этилди", деб хабар беради ФВВ.
Вазирлик маълумотига кўра, ўқув машқ давомида режалаштирилган барча мақсадлар ва вазифалар самарали амалга оширилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.