ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Қашқадарё вилоят тошқинга қарши комиссиясида сув тошқинлари, сел келиши хавфи олдини олишга қаратилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди "Қашқадарё газетаси".
Маълумки, тоғли ҳудудлардаги қишлоқларнинг кўпчилиги сув манбаларига яқин, деҳқончилик учун қулай сойликлар ҳудудида жойлашган. Айрим оилалар эса ўзбилармонлик билан сув йўлларига янада яқин ҳудудлардан уй қуриб олишган. Бу ҳолат бутун бир оиланинг ҳаётини хавф остида қолдиради.
Йиғилишда ана шундай ҳудудларни ўрганиб, аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчириш, дарё ва сув омборлари атрофидаги емирилишлар, ер чўкишларини аниқлаб, ўз вақтида муҳофаза чораларини кўриш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб олинди. Бу борада масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.