ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Заҳарли моддалар тарқалган шароитда махсус-тактик ўқув машқларни яхшиб ўрганиш ишлари Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган "Максам-Чирчиқ" АЖда ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, корхона Ўзбекистонда азот ўғитини ишлаб чиқариш ҳажми бўйича иккинчи ўринда туради.
ФВВ матбуот хизмати таъкидига кўра, ўқув машқлар Чирчиқ шаҳрининг корхона яқинида жойлашган ижтимоий ва иқтисодий объектлар ҳамда аҳолини юзага келган вазият ҳақида хабардор этиш, заҳарланиш ҳудудига тушадиган ички-хизматчилар ва аҳолини эвакуция қилиш, авария ўчоғини чегаралаш ва бартараф этиш мақсадида амалга оширилди, деб ёзади РИА Новости.
"Ўқув машқлари давомида фавқулотда вазияларни олдини олиш бўйича замонавий авария-қутқарув техникаси ва асбоб-анжомлар жалб этилди", деб хабар беришди ФВВда. Вазирлик маълумотига кўра, ўқув машқ давомида режалаштирилган барча мақсадлар ва вазифалар самарали амалга оширилган.
2014 йил февралда хорижлик инвестор "MaxamCorp, S.A.U." Испания корпорациясига инвестори "Аммофос-Максам" АЖ (Олмалиқ, Тошкент вилояти) корхонасига тегишли олтингугуртни сақлаш омборида рўй берган портлаш натижасида 3 тонна заҳарли кимёвий моддалар атроф-муҳитга тарқалди. Шу билан бирга, ер ости сувлари оркали 540 тонна захарли моддалар қўшни сув каналига тушди. Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, ушбу фавқулотда вазият қиска муддат ичида бартараф этилиб, зиён чеккан фуқаролар аниқланмади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.