ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Япониянинг "РОТОБО" журнали феврал сонида "Туризмни ривойлантиришда Марказий Осиё мамлакатларидаги UNESCO маданий мероси объектларининг ўрни: минтақанинг туризм маркази — Ўзбекистон мисолида" номли мақола чоп этилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Ушбу мақолада сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатларида туризмни ривожлантириш бўйича тадбирлар шиддат билан ўтказилаётгани хамда хар бир мамлакат ўзига xорижлик сайёхларни жалб қилиш бўйича бошлаган тадбирлар таҳлил қилинади.
Ўзбекистон хукумати янги сайланган президент ташаббуси билан, соҳага эътибор ва сайёҳлар оқимини ошириш учун виза талабини босқичма-босқич дунёнинг ривожланган 27 мамлакати, шу жумладан, Япония фуқаролари учун бекор қилиш режаси тадқиқодчи томонидан ижобий баҳоланган.
Марказий Осиё давлатлари қадим даврдан Япония билан Ипак Йўли бўйлаб савдо ва маданий алоқалар олиб борган ва хозирга келиб хам Япония аҳолиси ушбу минтақадаги тариxий шаҳарлар ва ёдгорликлар хақида яxши маълумотга эгалар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва икки мамлакат xусусий турфирмалари ҳамкорликда 2017 йил мобайнида Япониядан тўғридан-тўғри Самарқанд шаҳри аэропортига 10 чартер парвозларини амалга оширишга киришди. Апрел ойининг ўзида фақат шу 3 та рейс билан 750 нафар япон сайёҳи Ўзбекистонга ташриф буюрди.