Япониядан Самарқандга илк чартер парвози амалга оширилди

Oбуна бўлиш
7 апрел куни Япониянинг илк чартер рейси 250 нафар сайёҳ билан Самарқанд аэропортига келиб қўнди

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Илгарироқ 2017 йил 7 апрелидан Япониянинг Нагоя, Осака, Фукуока ва Сендаи шаҳарларидан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер ҳаво қатновлари йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилган эдик.

Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Тарихда илк бор: Япониянинг 4 та шаҳридан Самарқандга чартер қатновлари йўлга қўйилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига кўра, йил давомида Япониянинг сайёҳлик ташкилотлари билан бир қатор ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирилган.

Хусусан, 7 апрел куни ушбу лойиҳадаги илк қалдирғоч рейс 250 нафар сайёҳ билан Самарқанд аэропортига келиб қўнгани хабар қилинган.

"Бу ойнинг ўзида яна иккита шундай парвоз амалга оширилади. Самарқанд шаҳри аэропортида меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Тадбирда Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси (Ито Набуаки жаноблари), Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти, Самарқанд вилояти ҳокимияти ва Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди", — дейилган хабарда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, апрелдан октябр ойига қадар Ўзбекистонга Япониянинг турли шаҳарларидан 10та чартер парвозларни амалга ошириш режалаштирилган. Парвозлар орқали 2500 япониялик меҳмон юртимиз бўйлаб саёҳатларда иштирок этадилар.

© uzbektourism.uzЯпониядан Самарқандга илк чартер парвози қўнди
Первый чартер из Японии прибыл в Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Япониядан Самарқандга илк чартер парвози қўнди
Янгиликлар лентаси
0