ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. 2017 йил апрелидан май ойига қадар Япониянинг Нагоя, Осака, Фукуока ва Сендаи шаҳарларидан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер ҳаво қатновлари йўлга қўйилади, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.
"Шуни қайд этиш жоизки, икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи марта Ўзбекистон ва Япониянинг минтақалари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Биринчи чартер қатнови 250 нафар сайёҳ билан 7 апрел куни Нагоя шаҳридан Самарқандга учади. Кунчиқар мамлакат саёҳатчилари Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентнинг диққатга сазовор масканлари билан танишадилар.
Самарқанднинг Регистон майдонида маданий кеча уюштирилади. Унда Ўзбекистон санъат усталари ижросидаги ашула ва рақслар хорижлик меҳмонларнинг эътиборига ҳавола қилинади. Бундан ташқари, миллий либослар намойиши ташкил этилади", — дейилган хабарда.