ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Бугун, 5 май куни Ўзбекистонда яна ер қимирлади. Соат 10:12да қайд этилган ер силкиниши кучи тахминан 4 балл бўлди. Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида ҳам зилзила кучини сезишган, Фарғона вилоятида 3,5 баллик зилзила кузатилган.
3 май куни соат 09:47 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Зилзиланинг эпицентр Тошкент шаҳрининг жануби-шарқий йўналишида 295 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келди. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси 6,0 ни ташкил этди. Шунингдек, 4 майга ўтар кечаси соат 1:03 да ва 4 май куни куни соат 16:10 да 2 балли ерости силкинишлари қайд этилди.
Зилзиланинг эпицентри Тожикистон ҳудудиди бўлиб, марказда зилзила кучи 5,7 бални ташкил этган.
Ижтимойи тармоқдаги фойдаланувчилар зилзилаларга нисбатан қуйидаги фикрларни билдиришмоқда:
"Андижонда эудаям узоқ бўлди", — деб ёзди Sirojiddin Muhammad.
"Андижондан 24 км узоқроқда яшайман, менимча 5-6 балл қимирлади. Узун дарахтини танасини қимирлаганини кўрсангиз эди. Яхшиями 5-10 секун қимирлади холос!!!", — деб ёзди Saydullo Jorayev.
"Деворлардан овоз чикиб кетди, яхшигина булди Куконда", — деб ёзган Islam Salimov.
Шоазиз Шорахмедов эса "Тошкентда 4 қаватда ҳам ёмон бўлмади лекин))))", деб қўшимча қилган.
"Водийдан Тошкентгача тахминан 4,7 балл атрофида"- деди Feruzbek Ziyodullayev.
"Тез тез ер кимирлийдиган бўп қолди"- деб ёзган Meena Kothari.
Лола Хомидова эса "Тушунарли, яқингинада водийда бўлганини эшитгандим. Худойим ўзи барчамизни омон сақласин!", деб қўшимча қилган.
Ўзбекистонда мазкур ҳолатларни кузатиб боришни давом этамиз.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.