Тошкентда яна ер қимирлади

© Motion LoopСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зилзила - ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзусига айланиб қолди

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкент ва Душанбеда яна ер қимирлади. Европа-Ўртаерденгизи сейсмик маркази хабарига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон шарқида 5,9 балли зилзила қайд этилган.

Спутник Тожикистон хабарига кўра, сўнгги 49 соат мобайнида Тожикистонда бешинчи бор ер қимирлаши ҳолати кузатилмоқда.

Тошкентда эса тўртинчи маротаба.

Сейсмологлар маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Наманган шаҳридан 164 км масофада тўғри келган.

Душанбеликлар сўзларига кўра, зилзила оқибатида деворлар қисирлаши эшитилган.

​"Узоқ вақт, тебраниб силкинди ер", деб ёзган тошкентлик фуқаролардан бири.

"Соат 10:12да кузатилган ер силкиниши кучи тахминан 4 балл бўлди. Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида ҳам зилзила кучини сезишган, Фарғона вилоятида 3,5 баллик зилзила кузатилган.

Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда такрорий зилзила қайд этилди
Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, ер силкиниши эпимаркази Тожикистонда кузатилди. Фарғонадан 101 км масофада, Тожикистоннинг Қоракенжа шаҳридан 37 км масофада жойлашган зилзила ўчоғида ер силкиниши кучи 5,9 баллни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 3 май куни соат 9:48да республиканинг шарқий ҳудудларида зилзила қайд этилгани ҳақида бир нечта ўзбек ОАВлари хабар берди.

Зилзила эпицентри Тожикистон ҳудудида жойлашган бўлиб, марказда зилзила кучи 5,9 баллни ташкил этган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Интернет фойдаланувчилари орасида зилзила Қирғизистонни ҳам четлаб ўтмаганини хабар қилишмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистондаги зилзила 5,7 баллни ташкил қилган.

"Зилзила эпицентри(ўчоғи) — Душанбе шимоли-шарқидан 249 км, Фарғона жанубий қисмининг 111 км ва Тожикистоннинг Қора-Кенжа қишлоғидан 18 километр масофада қайд этилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0