ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғида, 18 апрел куни тонг соат 4.04 да магнитудаси 5,8 балли ер қимирлаши бўлиб ўтди.
"Тошкент" сейсмостанцияси хабарига кўра, ер қимирлаши маркази Тошкент шаҳридан 507 км жануби-шарқида жойлашган. Тошкент ва Наманган шаҳарлари ҳудудида ер қимирлаши 2 баллга тенг бўлди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер қимирлаши сезилмади. Зарар кўрган иншоотлар ёки жабрланганлар бўлмади.
Ўзбекистон фанлар академиясининг Сейсмология институти хабарига кўра, 15 апрел куни ҳам Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқида, Афғонистон чегарасига яқин жойда ер қимирлаши сезилган.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.