Мирзиёев бир йўла 7та янги иқтисодий зона ташкил этди

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг ушбу янги фармонидадан кейин жорий йил 12 январида "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармоннинг 5-бандининг биринчи хатбоши ҳамда 1-иловаси ўз кучини йўқотди

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентининг "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

шафран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг 23та туманида заъфарон плантациялари ташкил этилади
Ҳужжатда қайд этилишича, фармон республика фармацевтика тармоғини ривожлантириш, доривор ўсимликлар хомашёсини етиштиришнинг ноёб шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий доривор воситалар бозорини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдириш, уларни чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзда тутади.

Бу Фармон Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш асосида янги иш ўринларини яратиш ва республика аҳолиси даромадларини оширишга ёрдам бериши таъкидланган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев "Ургут" эркин иқтисодий зонаси лойиҳалари билан танишди
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент фармацевтика институти билан биргаликда "Ўзфармсаноат" ДАКга ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларга вилоятларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда саноат плантациялари ташкил қилиш учун доривор ўсимлик турлари рўйхатини, шунингдек, маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёсидан фойдаланган ҳолда доривор моддалар (субстанциялар) ва дори воситалари ишлаб чиқиш соҳасидаги янги илмий тадқиқотлар натижаларини тизимли равишда тақдим этиб боради.

Юқорида санаб ўтилган ЭИЗ ҳудудларида ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширган ёки ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш иштирокчилари, "Нукус-фарм" ЭИЗ, "Зомин-фарм" ЭИЗ, "Косонсой-фарм" ЭИЗ, "Сирдарё-фарм" ЭИЗ, "Бойсун-фарм" ЭИЗ, "Бўстонлиқ-фарм" ЭИЗ ва "Паркент-фарм" ЭИЗ билан тузилган шартномалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар "Қизил китоб"га киритилмаган ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ўсадиган ўсимликлар тайёрлагани (тўплагани) учун ундириладиган тўлов табиий муҳитдан олинган ёввойи ўсимликлар (яланғоч қизилмиядан ташқари)га белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0