Шавкат Мирзиёев "Ургут" эркин иқтисодий зонаси лойиҳалари билан танишди

© Пресс-служба президента Узбекистана Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Самарканде
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни экспорт қилиш ва "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" деган брендни дунё бозорида тарғиб қилишни топширди.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Cамарқанд вилоятига бўлган ташрифи давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ургут" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил қилиниши режалаштирилган маиший техника ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ургутда эркин индустриал зонани ташкил қилишни таклиф этди

"Ургут" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Ўзэлтехсаноат ва Ideal Elektro Lyuks компаниялари Туркиянинг Odul компанияси билан биргаликда умумий қиймати 7 миллион сўм бўлган лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳа газ плиталари, электр духовкалар ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришни кўзда тутган.

Шунингдек, ушбу ҳудудда Coven Elektro компанияси замонавий чангютгичлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Корхона йилига 30 мингта чангютгич ишлаб чиқаришга қарор қилган.

Истиқболли лойиҳалар билан танишар экан, "Аҳолининг маиший техника билан таъминланиш даражаси, ҳаёт даражаси кўрсаткичларидан биридир", —  деди президент.  

Шавкат Мирзиёев маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни экспорт қилиш ва "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" деган брендни дунё бозорида тарғиб қилишни топширди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 12 январида Ўзбекистон президенти қарорига биноан республикада "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Хазорасп" эркин иқтисодий ҳудудлари ташкил қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0