ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик барча боксчилар финалга чиқишди.
49 кггача вазн тоифасидаги жангда Ҳасанбой Дўсматов Ҳиндистон вакили Амитга қарши рингга чиқди ва барча ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонганини қайд қилишди.
52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов қозоғистонлик Азамат Иссакулов устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
56 кггача боксчилар орасида бўлиб ўтган жангда Муроджон Аҳмадалиев Жанубий Корея вакили Ҳан Ёнгхунгга қарши рингга чиқди ва муддатдан олдин ғалабага эришди.
60 кггача бўлган боксчилар ўртасида кечган жангда Элнур Абдураимов Хитой вакили Шан Жунга қарши рингга чиқиб, ҳакамлар овозига кўра ғалаба қозонди.
64 кггача вазн тоифасида Иқболжон Холдоров Қозоғистон вакили Бекдавлат Иброҳимовга қарши рингга чиқди ва жанг ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланди.
69 кггача бўлган боксчилар орасидаги жангда Шаҳрам Ғиёсов Эрон вакили Сажжад Козимзодапоштрига қарши рингга чиқиб, ишончли ғалабага эришди.
75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов қозоғистонлик Абилхон Аманкулга қарши рингга чиқди. Жангда очколар устунлигига кўра ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди.
81 кггача боксчилар орасида ўтган жангда Бектемир Мелиқўзиев хитойлик рақибини 2 дақиқада мағлуб қилди.
91кгдан юқори бўлган боксчилар ўртасидаги жангда Баҳодир Жалолов суриялик боксчига ҳеч қандай имкон қолдирмай, 1-раунднинг ўзидаёқ ғалабани қўлга киритди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.