ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Жорий йил 30 апрел — 7 май кунлари ўтказилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатида 9 нафар ўзбекистонлик боксчилари ярим финал бахсларида ринга кўтариладилар. Бу ҳақда республика Бокс Федерацияси маълум қилди.
Эльнур Абдураимов (вазни 60 кг гача) иккинчи раунда техник нокаут билан индонезиялик Фарранд Папенданг устидан ғалаба қозонди. Иқбол Холдоров (вазни 64 кг гача) иккинчи раунда техник нокаут билан тайваниялик Хунг-Минга Пана устидан ғалаба қозонди. Шахрам Ғиёсов (вазни 69 кг гача) жанубий кореялик Ли Сёнхе учинчи раунда нокаут билан мағлуб этди.
Исроил Мадраимов (вазни 75 кг гача) филлипинлик Юмилом Марсиала устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бектемир Меликузиев (вазни 81 кг гача) ҳудди шундай ҳисобда тожикистонлик Шабос Негматуллаев устидан ғалаба қозонди. Баходир Жалолов (вазни 91 кг гача) иккинчи раунда жанубий кореялик Ким Дуенни нокаутга учратди.
Ҳасанбой Дўсматов — Амит (Ҳиндистон), Жасурбек Латипов — Азамат Иссакулов (Қозоғистон), Муроджон Аҳмадалиев — Ёунҳун Ҳан (Жанубий Корея), Элнур Абдураимов — Жун Шан (Хитой), Иқболжон Холдоров — Бекдавлат Ибрагимов (Қозоғистон), Шахрам Ғиёсов — Сажжад Козимзодапоштири (Эрон), Исроил Мадримов — Абилхан Аманкул (Қозоғистон), Бектемир Мелиқўзиев — Жябин Ҳуан (Хитой), Баҳодир Жалолов — Муҳаммад Мулаес (Сурия) қарши ринга чиқишади.
Осиё чемпионатида Осиё бокс конфедерация (ASBC) 29 та давлатдан 200 нафар боксчилар иштирок этади.
Мусобақада 10 комплект медаллар ва 60 та лицензиялар ўйналади. Шундай қилиб, ҳар бир вазн тоифасидан 6 нафар энг яхши чарм қўлқоп усталари Германияда (Гамбург) 23 август- 4 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган 2017 йил — Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун танлаб олинади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.