ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тошкентдаги "Ўзбекистон" универсал спорт мажмуасида бокс бўйича 29-Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун чемпионат доирасида 35та жанг ўтказилади. Шулардан тўрттасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари рингга кўтарилишади.
Бугун Элнур Абдураимов филиппинлик Паликте Жеймсга, Шаҳрам Ғиёсов иорданиялик Эшаш Зиёдга, Бектемир Мелиқўзиев эронлик Зиёдий Аминга ва Жасурбек Латипов қозоғистонлик Озод Усеналиевга қарши рингга чиқади.
Кеча бўлиб ўтган жангларда Ўзбекистоннинг 5 нафар боксчиси рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси рақибларини мағлуб этишди. Муроджон Аҳмадалиев, Иқболжон Холдоров, Ҳасанбой Дўсматов, Исроил Мадримов ва Санжар Турсуновлар рақибларидан устун келишди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.