ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финалчилари номи маълум бўлди, деб хабар қилмоқда Olamsport.com.
Шу билан бирга, чемпионат регламентига мувофиқ, ушбу мусобақа шу йилнинг 23 август-4 сентябрь кунлари Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган йўлланмани тақдим этар эди.
Чорак финал баҳсларида ғалаба қозонган қуйидаги ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионати йўлланмаларини қўлга киритди: Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров, Исроил Мадримов, Жасурбек Латипов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалолов.
Фақатгина Санжар Турсунов чорак финалда мағлубиятга учраб, йўлланмани қўлга кирита олмади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.