Ўзбекистон фуқароси Ҳаж зиёратига бориш ўрнига, қабристонга дарвоза қурди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишҚабристон
Қабристон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қабристонлар ободлиги марҳумлар хотирасига ҳурматдир, деган гап бор ўзбекларда. Ободончилик ишлари билан танишиш мақсадида "Зарафшон" газетаси мухбири Самарқанд вилояти Оқдарё туманига сафар қилиб, бир қатор қабристонларда бўлди

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Оқдарё тумани Сўғончи маҳалласидаги Ҳазрати Мухлисхон қабристони тоза-озода, атрофи тўлиқ девор билан ўралган, кириш қисмига дарвоза ўрнатилган, бетон йўлаклар қурилган. Эътиборимизни тортган нарса, ушбу қабристонга ўрнатилган бежирим дарвозани уч йил олдин шу маҳаллада яшовчи фуқаролардан бири Ҳаж зиёратига атаган маблағи эвазига қурган экан, деб ёзади "Зарафшон" мухбири Анвар Мустафоқулов.

Ветераны Великой Отечественной войны возлагают венки к Вечному огню - Sputnik Ўзбекистон
“Ветеран” уюшмаси 9 май куни Тошкентда хотира тадбири ўтказади
Ўзбекистонда 2010 йилда "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида"ги қонун, 2011 йил 4 апрелда эса Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатларда қабристонларни ободонлаштириш, объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, дафн этиш хизматлари кўрсатиш бўйича бевосита фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таъсис этадиган шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (фуқаролик хизмати кўрсатиш бошқармалари) томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда ободонлаштириш бошқармаларида қабристонларни сақлаш бўлими ҳам мавжуд. Мисол учун, Оқдарё тумани ободонлаштириш бошқармасининг қабристонларни сақлаш бўлимида 106 та штат бўлиб, 76 нафар қоровул, 36 нафар назоратчи фаолият кўрсатади. Айни вақтда қоровул қўйилмаган қабристонлар ҳам мавжуд ва уларга назоратчилар бириктирилган.

Ободонлаштириш ишлари қонунга мувофиқ бюджет маблағлари, хайр-эҳсон ва маҳаллалар иштирокида ҳашар йўли билан амалга оширилади.

"Бугунги кунгача тумандаги 116 та қабристондан 53 тасининг атрофи девор билан ўралди, – дейди Оқдарё туман ободонлаштириш бошқармаси қабристонларни сақлаш бўлими бошлиғи Суннатилло Очилов. – Бюджетдан маблағ ажратилиб, қолган қабристонлар атрофини девор билан ўраш давом этмоқда. Чилла ота, Такатепа, Даҳбед ва Каллар қабристонлари атрофини девор билан ўраш шу йил ниҳоясига етказилади. Шунингдек, тумандаги қабристонларнинг 73 тасида ҳозиргача бетон йўлаклар ётқизилган".

Ободончилик ишлари билан танишиш мақсадида бир қатор қабристонларда бўлдик. Лоиш маҳалласидаги қабристоннинг кириш қисмида дарвоза қурилган бўлиб, 130 метр ҳудуд девор билан, 470 метр панжара билан ўралган. Ҳудуд тоза-озода. 125 метрли бетон йўлак барпо этилган.

Туманда ҳали-ҳамон эътибор бериш шарт бўлган қабристонлар ҳам бор. Янгиқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги қабристон ободонлаштиришга муҳтож. Очиқ майдон ўртасидаги бу қабристон на девор, на панжара билан ўралган, на дарвозага эга, йўлаклар ҳам талабга жавоб бермайди. 

Байрамона салют - Sputnik Ўзбекистон
9 май Тошкентда байрамона салютлар билан нишонланади
Шунингдек, Янги ҳаёт маҳалласи ҳудудидаги қабристонда 150 метрли бетон йўлак ва айвон қурилган бўлса-да, атроф девор билан ўралмаган. Қабристон атрофи ободонлаштирилмаган.

Умуман, айни вақтда тумандаги 63 та қабристон атрофи ҳали девор билан ўралмаган бўлса, уларнинг йигирматаси бутунлай очиқ ҳолатда, яъни уларга лоақал панжара ҳам ўрнатилмаган.

Дунёдан ўтган инсонларнинг хоки туроблари мангу қўним топган муқаддас қабристонларни асраш, ободонлаштириш, қабрларини зиёрат қилиб, руҳларини шод этиш тирикларнинг инсоний бурчидир. Буни жойларда ҳар бир фуқаро, маҳалла фаоллари, жамоатчилик унутмасликлари лозим.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0