ТОШКЕНТ, 3 мая — Sputnik. “Ветеран” Ўзбекистон байналминал жангчилари бирлашмаси 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида Тошкентда “Биродарлар қабри” мажмуасига гуллар қўйиш маросими ўтказади, деб хабар берди журналистларга уюшма раиси Талад Мурадов.
Ўзбекистонда 9 май байрами 1999 йилдан бошлаю Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.
“Нуроний” жамоат фонди маълуотига кўра, бугун республикада уч мингдан зиёд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва 70 мингдан ортиқ меҳнат фронти қатнашчилари яшайди. Иккинчи Жаҳон урушида Ўзбекистондан умумий ҳисобда 1,4 млн киши қатнашган. Улардан 400 мингдан ортиғи қурбон бўлган, 130 минги дараксиз йўқолган. Ўша пайтларда республика аҳолиси 6,5 млн киши бўлганлигини эсга олсак ғ бу улкар рақамлар. Аҳолининг 23% урушда қатнашиб улардан 8 % қурбон бўлган ёки дараксиз йўқолган.
“Тошкент шаҳар ҳокимлиги бизнинг рухсат сўраган маросимни, режалаштирилган барча расмий тадбирлардан кейин, ўтказишга рухсат берди”, — деди Мурадов. Унинг сўзарига қараганда тадбир “Биродарлар қабри” мажмуасидаги Мангу оловга гуллар қўйишни кўзда тутган ва “бошқа маросимлар режалаштирилмаган”.
Олдинроқ, Тошкентдаги “Ўлмас полк” маросими ташкилотчилари “Ветеран” уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳар маъмуриятидан “Биродарлар қабри” мажмуасида “Ўлмас полк” маросими ўтказиш ҳақида рухсатнома олганлигини эълон қилган эди. Лекин, кейинроқ ҳокимият ўзининг саҳифасида “9 май куни Тошкентда режалаштирилган тадбирлар рўйхатида “Ўлмас полк” тадбири йўқ” деб эълон қилди.
Тошкент маъмурияти хабарига кўра, 9 май куни Тошкентда бир неча тадбирлар кўзда тутуилган. Улар орасида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, уларга совғалар улашиш, ўқув масканларида “Эъзоз”, “Эҳтиром”, “Авлодлар учрашуви” ва “Тинчлик дарлари” ўтказиш, талаба ва ўқувчиларни Ўзбекистон тарихи музейи, Қуролли кучлари музейи, “Биродарлар қабри” мажмуасига сафар ташкил қилиш, шаҳарнинг бир неча жойларида концерт дастурлари ташкил қилиш кўзда тутилган.
“Биродарлар қабри” мажмуаси 1975 йилда госпитал ўрнига қурилган эди. Тошкентда 1941 – 1945 йилларда ҳарбий госпитал ташкил қилинган бўлиб, унинг ҳудудида 1,5 минг урушда олган жароҳатлардан қурбон бўлган солдат ва офицерлар кўмилган эди.