ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимяти матбуот хизмати бу йил пойтахтда 9 май Хотира ва қадрлаш кунинига бағишланган тадбирларни эълон қилди.
Ҳокимият хабарида айтилишига кўра – 9 майнинг Ўзбекистонда ҳам хотира ҳам қадрлаш куни сифатида нишонлашда катат рамзий маъно бор. Ушбу кунда дунё тинчлигига ўз ҳиссасини қўшган юз минглаб ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириш билан биргаликда, меҳр ва мурувватга муҳтож бўлган кишиларни йўқлаб қўйиш, уларнинг доимо эътиборда эканлиги эслатиб қўйиш кунидир.
Тошкент ҳокимияти ушбу кунда бир қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирган. Жумладан ҳар бир туман ҳокимлиги ўз ҳудудида аниқ тадбирларни белгилаб олган.
Улар орасида, 15 апрелидан 15 майгача 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийларининг уйларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, совғалар улашиш, яшаш шароитларини ўрганиб, керак бўлганда зарур ёрдам чоралари кўрсатиш ва байрам билан қутлаш ишлари, жойларда маданият, санъат ва спорт, адабиёт соҳаларининг донгдор вакиллари иштирокида учрашувлар ва концерт дастурлари ўтказиш режалаштирилган.
Таълим муассасаларида ҳар йили ўтказиладиган “Авлодлар учрашуви”, “Эъзоз”, “Эҳтиром” каби дарсларига бу йил “Тинчлик дарси” қўшилади. Ушбу дарсларда ижодкорлар томонидан тайёрланган “Тинчлик – улуғ неъмат” номли ҳужжатли фильм намойиш этилади. Талаба ва ўқувчи ёшлар “Хотира ва қадрлаш майдони”, Ўзбекистон давлат тарих музейи, Қуролли кучлар музейи ҳамда “Шаҳидлар хотираси” майдонларига саёҳатлари ташкил қилинади.
Хотира ва қадрлаш кунига бағиўланган расмий тадбирлар “Мустақиллик майдони”нинг Хотира мажмуасида расмий тадбирларнинг бўлиб ўтади.
Ҳар бир мамлакат 9-май санасини ўзига хос тарзда нишонлайди. Ўзбекистон халқи бу кунни тинчлик учун курашганлар, бу йўлда ўз жонини фидо этганлар хотирасига эҳтиром кўрсатиш билан бирга, нафақат меҳр-мурувватга муҳтож, балки ҳар бир ватандошининг қадр-қиммати, ҳурматини жойига қўйишдек мақсадни ўзида мужассам этган табаррук кун сифатида нишонлайди. Бу халқимизнинг бошқаларга ўхшамайдиган, ўзига хос ва бетакрор хислатларининг яна бир намойиши бўлса, ажаб эмас, — дейилган Ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.
Дарҳақиқат, баъзи интернет сайтларида назарда тутилаётган “Ўлмас полк” (“Бессмертный полк”) акцияси режалаштирилаётган тадбирлар рўйхатида мавжуд эмас, — дейилган матбуот хизмати хабари охирида.