Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо 50 ёшда!

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСиёҳдон
Сиёҳдон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқнинг дилидаги гапларни қоғозга кўчираётган, эл ардоғидаги шоир – Иқбол Мирзо бугун эллик ёшни қарши олмоқда. Шу муносабат билан шоир туғилиб ўсган Бағдод туманидаги бир қатор таълим муассасаларида ижодий учрашувлар, шеърхонлик кечалари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбек шеъриятида ўзига хос теран фикрлари, кутилмаган ташбеҳлари, энг асосийси, самимий шеърлари билан халқ қалбидан жой топа олган устоз ижодкорлардан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзодир.

Тошкентдаги Алишер Навоий номли боғ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда адиблар хиёбони барпо этилади
Унинг ашъорлари севиб мутолаа қилинмайдиган, қўшиқларга айланган шеърлари кириб бормаган хонадон йўқ мамлакатимизда десак, муболаға бўлмас. У нафақат замонавий, балки мумтоз адабиётдан ҳам чуқур билимга эга шоирлар сирасига киради. Ўз асарлари билан дунёни забт этган машҳур адиб Чингиз Айтматов Иқбол Мирзо тимсолида замонавий ўзбек шеъриятининг иқболини кўраётганини айтган эди. Ўтган йиллар буюк адибнинг ўзига хос башоратини исботлади. Шоир, иқболи бор юртнинг Иқболи бўлиб танилди, деб ёзади Бағдод ҳаёти нашри.

© Фото из facebookЎзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо

Халқнинг дилидаги гапларни қоғозга кўчираётган, эл ардоғидаги шоир – Иқбол Мирзо бугун эллик ёшни қарши олмоқда. Шу муносабат билан шоир туғилиб ўсган Бағдод туманидаги бир қатор таълим муассасаларида ижодий учрашувлар, шеърхонлик кечалари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

"Бордон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактабида халқ шоири билан бўлиб ўтган учрашув иштирокчиларда бой таассурот қолдирди.

"Муҳтарам Президентимизнинг, умуман, халқимизнинг сиз ёшлардан умиди бисёр, — деди устоз шоир. – Сизлар учун кенг имкониятлар яратилган, билим олишингиз, ҳунар эгаллашингиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё. Ўзингизга бўлган юксак ишончни ҳамиша чуқур ҳис этиб, фақат олдинга интилинг, янгидан-янги марраларни кўзланг".

Тадбирда мактаб ўқувчилари севимли шоир қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқидилар.

Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
Қаршида Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳайкали ўрнатилади
"Ижодкорлар уйи"да ташкилланган асосий тадбир, чин маънода,  шеърхонлик кечасига айланди. Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов, "Тоҳир-Бағдод" телевидениеси кузатув Кенгаши раиси, халқаро "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори, таниқли фотожурналист Тоҳиржон Ҳамроқулов, шунингдек, Иқбол Мирзо шеъриятига ошно бўлган мухлислар иштирок этган тадбир аввалида Бағдод тумани ҳокими Саиджон Закиров сўз олиб, бунда йиғилганларни қизғин қутлади.

"Иқбол Мирзо бугунги кунда нафақат шоир, балки давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳам фидойилик намоён этиб келмоқда, — деди туман ҳокими. – Хусусан, унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига иккинчи марта тайинланиши ҳам бу фикримизни тўла-тўкис тасдиқлайди. Мамлакатимиз фуқаролари турмуш фаровонлигини янада ошириш йўлидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишида Иқболжон Мирзаалиевнинг иштироки анчайин сезиларли бўлаётир. Биз ана шундай инсон билан ҳамиша фахрланамиз.

© http://bagdodhayoti.uz/?p=202Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо

Тадбирда сўз олганлар устоз шоирнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни, шеърларида илгари сурилган ғоялар инсонларни фақат ва фақат эзгуликка – юртни севиш ва ардоқлашга, меҳр-оқибатли бўлишга ундаши хусусида мулоҳаза юритдилар.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳақида фармойиш эълон қилди
"Тоҳир-Бағдод" телевидениеси ҳомийлиги остида фаолият юритаётган "Ҳазрати Ҳазиний" номли ёш ижодкорлар тўгараги ҳамда "Турсунмуҳаммад-Диёр" спорт маркази аъзоларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар – Тўлқинжон Ҳайдаров, Муҳсинбек Мўминов, шунингдек, хушовоз хонандалар – Хуршидбек Расулов, Баҳодир Мамажонов сингари эл ардоғидаги санъаткорларнинг Иқбол Мирзо қаламига мансуб шеърлар асосида яратилган қўшиқлари тадбирга ўзгача файз киритди.

Ойбек ЭШОНҚУЛОВ, Маънавият тарғибот маркази.

Янгиликлар лентаси
0