Тошкентдаги Инҳа университетида "Microsoft" компанияси ўқув синфини очди

© Wikipedia / Jasurbek NabijonovГлавный вход университета Инха в Ташкенте
Главный вход университета Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур синфнинг очилиши билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари "Microsoft"нинг дастурий маҳсулотлари тўғрисидаги ўз билимларини мустаҳкамлашади

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Дастурий таъминот ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири "Microsoft" корпорацияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқув синфини очди. Бу ҳақда университет сайтида хабар қилинмоқда.

IT-синфи замонавий моноблок компьютерлари билан жиҳозланган. Уларнинг барчаси "Microsoft" корпорацияси томонидан беғараз тақдим этилган лицензион дастурий таъминотлар ва ечимлар, шунингдек, машғулотлар ўтказиш учун ўрнатилган қўшимча ускуналар билан таъминланган.

Выставка ИгроМир 2013 Стенд Microsoft - Sputnik Ўзбекистон
Microsoft Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтирмоқчи

Мазкур синфнинг очилиши билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари "Microsoft"нинг дастурий маҳсулотлари тўғрисидаги ўз билимларини мустаҳкамлашади. IT-синфдан давлат органлари, хусусий компаниялар, кенг аҳоли вакиллари иштирокида турли хилдаги маҳорат мактабларини, тренингларни ва семинарларни ўтказишда фойдаланилади.

Тадбир доирасида Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари вакиллари иштирокида "Microsoft Education Day" семинари ҳам бўлиб ўтди. Семинар давомида "Microsoft" вакиллари қатнашчиларга таълим муассасалари учун корпорациянинг замонавий ечимлари тўғрисида маълумот бердилар.

Жумладан, "Microsoft"да махсус "Инновацион педагоглар" ҳамжамияти мавжуд бўлиб, у бутун дунёдан минглаб ўқитувчиларни бирлаштиради. Ҳар йили бу ўқитувчилар орасидан ўқувчилар учун ўқув жараёнида технологиялардан қизиқарли ва самарали фойдалана оладиганлари "E2 Educators Exchange" конференциясида тўлиқ компания ҳисобидан иштирок этиш имкониятини қўлга киритадилар.

Cтенд игры World of Tanks - Sputnik Ўзбекистон
Wargaming компанияси Ўзбекистонда компьютер ўйинлари ишлаб чиқармоқчи

Компания ўзининг "Microsoft Imagine Academy" таълим ресурсини ривожлантирмоқда, унинг ёрдамида иштирокчилар замонавий технологиялар ва дастурлаш тўғрисида билим олишлари мумкин бўлади.

Сўнгги уч йил давомида "Microsoft" корпорацияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларига мазкур дастурнинг устунликларидан фойдаланиш имкониятини бермоқда.

Тадбирда, шунингдек, "Microsoft Digital Literacy" (Компьютер саводхонлиги) курси бўйича сертификация ҳамда бепул онлайн-таълим тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад компьютер билан ишлашнинг асосий тушунчалари ҳамда кўникмалари тўғрисида дастлабки маълумотларни беришдир.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0