ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов Департаменти органларининг туман-шаҳар бўлимларига терговчи ва суриштирувчи лавозимларига хизматга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилинади, деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.
— бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган;
— олий юридик маълумотга эга бўлган;
— Қуролли кучлар сафида муддатли, бир ойлик хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган;
— ички ишлар органларига қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиққунига қадар 30 ёшга тўлмаган;
— белгиланган тартибдаги ҳужжатларни тўлиқ тақдим этган;
— тегишли синовларни (диктант, индивидуал психологик тест, спорт нормативларини) топширган;
— ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтган;
— мутахассислиги бўйича ўрнатилган тартибда амалиётни ўтаган;
— якуний тест синовларини муваффақиятли топширган;
— ўз халқи олдидаги бурчларини тўла-тўкис англайдиган, хизмат вазифасига садоқатли, масъулиятни юқори даражада ҳис этадиган, қатъиятли ва теран фикрлаш қобилиятига эга, фидойи, ватанпарвар, жамиятда юз бераётган воқеа ва ҳодисалар моҳиятини теран англаб, улар юзасидан шахсий фикрини билдира оладиган, давлат сиёсатини қатъият билан, оғишмай ҳаётга татбиқ қилиб, давлат ва хизмат сирларини сақлаб, Ўзбекистон Республикасининг қонунларини сўзсиз бажарадиган;
Номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаларига мурожаат қилиши мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.