ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ишчи-хизматчи (эркин ёлланган) лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича эълон берди.
"Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи ва истиқомат қилувчи, 35 ёшдан ошмаган, олий юридик маълумотга эга бўлган, ўзбек ва рус тилларини яхши биладиган фуқароларни ишга қабул қиламиз", — дейилган эълон матнида.
Батафсил маълумот учун Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ю.Ражабий кўчаси, 1-уй, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига мурожаат қилиш сўралган.