ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академиясида айни вақтда вазирлик тузилмаларида фаолият олиб бораётган ходимлар учун сиртдан таълим олиш имкониятини яратишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 апрел куни "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида айтиб ўтилган.
ИИВ ўз сафига Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриб, истиқомат қилувчи, ўрта, ўрта-махсус, ва олий маълумотга эга бўлган, Қуролли кучлар сафида муддатли, бир ойлик ёки олий уқув юртининг ҳарбий кафедрасида таҳсил олган ва ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хизматга қабул қилиши эълон қилинган эди.