ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинган эди.
Фармон тизимда қатор ташкилий ўзгартишлар қилишни ҳам назарда тутади.
Бу дастурга кўра, халқаро стандартлар асосида, фуқаролар онгида ички ишлар органлари ҳақида ижобий имиж шакллантириш мақсадида милиция ходимларининг махсус либослари, атрибуткалари ва фарқловчи белгиларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилган.
Бундай ўзгаришларни жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон президентининг махсус қарори ишлаб чиқилади. Тегишли қарор лойиҳаси 2018 йилнинг 1 июлига қадар тайёр бўлиши кутилмоқда.