Ислом Каримовга ҳайкал ясаш танловида Илҳом Жабборов ғолиб бўлди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишЎзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайкалнинг 68та лойиҳаси томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинган эди. Танловда биринчи ўрин учун 25 минг доллар, иккинчи ўрин учун - 20 минг доллар, учинчи ўрин учун 15 минг доллар мукофот белгиланган

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал ясаш бўйича Халқаро бадиий танлов якунлари эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Халқаро бадиий танлов якунларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати тақдим қилди. Мустақил комиссия бу йўналишда катта ишлар қилиб, ўз хулосасини баён этди.

Венадаги БМТ биноси қаршисида форс олимлари ҳайкаллари ўрнатилди - Sputnik Ўзбекистон
БМТ биноси рўпарасида Шарқ алломаларига ҳайкал ўрнатилди
Танловда аксарият овозларни тўплашга муваффақ бўлган ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин — ёш ҳайкалтарош Жасванд Анназаровга, учинчи ўрин эса — Тўлаган Тожихўжаевга насиб этди.

"Мен танлов қатнашчилари ва ғолибларини чин юракдан табриклайман. Ғолибликка даъвогарлар кўп бўлгани учун энг муносиб ишларни саралаб олиш мураккаб кечди. Аммо эндиликда фақат олға қадам босиш керак, ҳайкалтарошлар олдида улкан вазифалар турибди. Мамлакат раҳбарияти она юртнинг буюк ўғлонлари ва аёллари хотирасини абадийлаштириш мақсадида катта ишларни амалга оширмоқда. Уларга республиканинги кўплаб шаҳарларида ҳайкаллар ўрнатилади. Шу боис, бу масалаларни ҳал этишда кучни ва ижодий ғояларни бир жойга жамлаб ҳаракат қилиш керак", — деган Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур.

© SputnikПобедителем в конкурсе на памятник Каримову стал Ильхом Жаббаров
Победителем в конкурсе на памятник Каримову стал Ильхом Жаббаров  - Sputnik Ўзбекистон
Победителем в конкурсе на памятник Каримову стал Ильхом Жаббаров

У шунингдек, барча ҳайкалтарошларни Шароф Рашидов, Абдулла Орипов, Озод Шарофитдинов, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳамда Муҳаммад Юсуфга ҳайкаллар яратиш бўйича ўтказилиши белгиланган танловларда фаол иштирок этишга ва бу билан ватан равнақига ҳисса қўшишга чорлаган.

Алишер Навоий ва Ислом Каримов ҳайкалини қуриш кимга топширилади?
Эслатиб ўтамиз, ушбу танловда Ўзбекистон Украина, Жанубий Корея, Туркманистон, Германия, Италия ва Австралиядан жами 58 нафар муаллифлар иштирок этди. Ҳайкалнинг 68та лойиҳаси томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинди. Танловда биринчи ўрин учун 25 минг доллар, иккинчи ўрин учун — 20 минг доллар, учинчи ўрин учун — 15 минг доллар пул мукофоти белгиланган.

Ильхом Жаббаров мамлакатнинг энг машҳур ҳайкалтарошларидан биридир. Тошкентдаги Фурқат (бронза, гранит, 1982; меъмори С. Сутягин), Ургутдаги Навоий (мис, 1985), Намангандаги Машраб (мис, 1988), Тошкент (1992), Самарканд (1997) ва Шаҳрисабз (1997)даги Амир Темур ҳайкаллари (бронза; меъмори Ф. Ашрафий), Фарғонадаги Ал Фарғоний (бронза, 1998), Тошкентдаги "Она" (бронза, 1999), Урганчдаги Жалолиддин Мангуберди (2000) ҳайкаллари муаллифи Жабборовдир.

2001 йилда "Меҳнат Шуҳрати" ордени билан мукофотланган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0