ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Венадаги БМТ биноси рўпарасида тўрт нафар буюк олимлар — шарқ вакилларига ҳайкал ўрнатилди. Улар Абу Али ибн Сино (Авиценна), Умар Ҳайём, Абу Райҳон Беруний ва Закарий ар-Розийлар. Бу ҳақда БМТнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги хабарлар хизматида маълум қилинган.
Монумент шарқ услубида ишланган.
Тарих давомида улар дунёдаги илм-фан ривожида муҳим роль ўйнадилар, улардан айримлари турли илмларда ҳақиқий инқилобни юзага келтирдилар, ва бу билан ўз номларини инсоният тарихида абадийлаштирдилар, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Умар Ҳайём — буюк файласуф, математик, фалакшунос, шоир сифатида довруқ қозонган.
Ибн Сино — буюк табиб, шоир, файласуф, математик бўлган.
Абу Райҳон Беруний — олим, математик, мунажжим, фалакшунос, мунажжим, антрополог, ҳиндшунос ва тарихчи сифатида ном қозонган.
Закариё ар-Розий — шифокор, файласуф ва кимёгар, алкогол ва сулфат кислотасини кашф қилган олим.