Ўзбекистон ёшлари диққатига: энг яхши касб эгаси танловида қатнашинг!

© Sputnik / Александр Демьянчук / Медиабанкка ўтишБўш иш ўринлари ярмаркаси
Бўш иш ўринлари ярмаркаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танловда иштирок этиш учун 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилади

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ишчи мутахассислар, ўқувчи-ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга кенг имконият яратиш, уларнинг қобилиятлиларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган "Энг яхши ёш ишчи касб эгаси" танлови ўтказилади, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Ўзбек милиция ходимларининг патурл машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ ишчи-хизматчи лавозимларига даъвогарларни излаяпти
Танловда иштирок этиш учун 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

"Қишлоқ хўжалиги машиналарига хизмат кўрсатиш механиги", "Компьютер инжиниринги техниги", "Дастурий инжиниринги техниги", "Пайвандлаш ишлари техниги", "Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик", "Умумқурилиш ишлари устаси", "Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси", "Ошпаз", "Сартарошлик ва декоратив косметика устаси", "Миллий ва бадиий либослар модельери".

Танловда қатнашиш учун танлов номинацияси номи кўрсатилган ҳолда талабгор ўзи истиқомат қиладиган туман (шаҳар) касаба уюшмаси кенгашига (қабул комиссиялари) тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг 30-апрелига қадар тақдим қилади.

Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳужжатларни ўз ўқув муассасаси қошидаги комиссияга топшириши тавсия этилади.

Самарканд туманидаги касб-ҳунар коллежи - Sputnik Ўзбекистон
Барча коллеж битирувчилари ишга жойлаштирилади
Танлов ғолиблари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг эсдалик совға ҳамда дипломлари билан тақдирланади.

Танлов уч босқичда, яъни туман (шаҳар)ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда республика тармоқлари миқёсида ўтказилади.

Танлов тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар билан Касаба уюшмалари федерациясининг интернет тармоғидаги www.kasaba.uz портали орқали танишишингиз мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0