Барча коллеж битирувчилари ишга жойлаштирилади

© Sputnik / \СтрингерСамарканд туманидаги касб-ҳунар коллежи
Самарканд туманидаги касб-ҳунар коллежи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Жума куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда республикадаги корхона ва ташкилотлар коллеж ва лицей битирувчиларини ишга қабул қилиши шарт этиб белгиланди.

Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган. Режага мувофиқ, янги лойиҳа октябр ойида ҳукумат эътиборига тақдим этилиб, ноябр ойида эса парламент тасдиғидан ўтиши лозим.

Меҳнат Кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра бундан буёғига иш берувчи 18 ёшгача бўлган касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга қабул қилиши шарт. Коллеж битирувчиларини ишга қабул қилишдан бош тортган ташкилот қарори суд орқали қайта кўриб чиқилиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0